Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги савдо ҳажми 5 миллиардлик маррага яқинлашмоқда

Жамият 945
image

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 5 миллиард АҚШ долларига яқинлашмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурайё Эр маълум қилди. 

“Барча сиёсий, иқтисодий, инсоний соҳаларда қардошлик ришталаримизнинг мустаҳкамланаётганидан ва икки томонлама алоқаларимизнинг жадал ривожланиши кўп соҳада янги имкониятларни яратаётганидан мамнунмиз. Жаноб Президентимиз томонидан белгилаб берилган савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш вазифаси бўйича маррага ўзаро инвестициялар ва тадбиркорларимиз ҳамкорлигида шитоб билан кун сайин яқинлашиб бормоқдамиз”, дейди элчи. 

2018 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, бу ўтган йиллар давомида эришилган ютуқлар орасида рекорд натижа сифатида қайд этилган эди. 2017 йилда эса ушбу кўрсаткич 1,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларда 2016 йилдан буён янги саҳифа очилди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг сиёсий иродаси сабаб икки мамлакат тадбиркорларининг муносабатлари янада мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Туркияга, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2018 йилда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифлари давомида кўплаб халқаро аҳамиятга молик ҳужжатлар имзоланди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3.1
t
×