Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик Олий кенгаши йиғилиши қачон ўтказилиши айтилди
Жамият
−
30 Октябрь 2019
3947Келгуси ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған раҳбарлигида Стратегик ҳамкорлик Олий кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурайё Эр маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар икки йил олдин икки мамлакат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва сиёсий иродалари билан стратегик шериклик даражасига кўтарилган.
QALAMPIR.UZ`га оид маълумотларга қараганда, Стратегик ҳамкорлик Олий кенгашининг биринчи йиғилиши Туркия пойтахти Анқара шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бир неча бор Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқотда Стратегик ҳамкорлик Олий кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш ҳақида суҳбатлашган эди.
2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон-Туркия муносабатларида янги саҳифа очилди. 2016 йилнинг ноябрь ойида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.
Айниқса, икки давлат раҳбарларининг 2018 йилнинг 30-31 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонда ўтказган учрашувлари тарихий муносабатларда янги аҳамият касб этди. Бунда 24 та ҳужжат имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик Олий кенгашига Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2018 йил Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида икки мамлакат раҳбарлари томонидан асос солинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь