Ўзбекистон Туркия фуқаросини ватанига экстрадиция қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари халқаро қидирувда бўлган Туркия фуқароси қўлга олиниб, ватанига экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерпол ММБ маълум қилди.

Қайд этилишича, Интерполнинг Ўзбекистон ММБ ходимлари томонидан мамлакат ҳудудида муҳрларга қасддан зарар етказиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун қидирувда бўлган Туркия фуқароси қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилгандан сўнг, Туркия Республикасидан кузатув гуруҳи келган.

Тошкент халқаро аэропортида айбланувчи Интерполнинг Анқара Миллий марказий бюроси ходимларига топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Интерпол

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг