Ўзбекистон Туркий кенгашга аъзо бўлади
Жамият
−
13 Сентябрь 2019
4112Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига (Туркий кенгаш) қўшилишга қарор қилди. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди.
“Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзоси бўлишга қарор қилди. Ўзбекистон томонининг расмий мурожаати Туркий кенгаш котибиятига келди”, деган Чавушўғли.
Вазирнинг сўзларига кўра, аъзолик ҳужжатлари Ўзбекистон расмийларига етказилган. Расмий аъзолик жараёнлари тез орада якунланади.
“Бундан ташқари, расмий Ашхобод ҳам кенгашга кузатувчи сифатида тайёр эканини билдирди. Биз Туркманистондан икки марта ижобий сигнал олдик”, деб таъкидлаган Мавлуд Чавушўғли.
Вазир Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреев ўз ёрдамчиси билан Ашхободга бориш ниятида эканини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг сўнгги саммити 19 сентябрь куни Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл вилоятида ўтказилганди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам меҳмон сифатида иштирок этганди.
LiveБарчаси