Ўзбекистон туризм маҳсулотларининг тарғиботи учун 50 млрд сўм сарфлайди
Жамият
−
05 Май 2023
3294Ўзбекистоннинг туризм маҳсулотини хорижга тарғиб қилиш учун 2023 йилда 50 миллиард сўмлик харажат қилади. Бу ҳақда “Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида маълум қилинди.
Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг туризм маҳсулотини хорижий туризм бозорларида тарғиб қилишга 2023 йилда 50 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, Маданият ва туризм вазирлигига бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда музей ва театрларнинг дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун қулай вақтларда ишлашини таъминлаш топшириғи берилди.
2023 йил 1 июнга қадар Ўзбекистоннинг миллий туризм маҳсулотлари ва хизматларини халқаро нуфузли туристик ва маркетинг платформаларида реклама қилиш харажатларини қоплаб бериш тартибини тасдиқлаш вазифаси ҳам қўйилган.
Бундан ташқари, ҳар йили давлат бюджетидан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Ўзбекистоннинг туризм маҳсулотини хорижий туризм бозорларида тарғиб қилиш учун ажратиладиган маблағлар Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” ДУКга белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун ўтказиб берилди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь