Ўзбекистон Транспорт вазири Қобулда “Толибон” раҳбарияти билан учрашди
Олам
−
13 Май
5338Афғонистонга Трансафғон темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш учун муҳандислар гуруҳи етиб борди. Ташриф доирасида Қобул шаҳрида Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва “Толибон” томонидан тузилган муваққат ҳукуматда ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Halva” хабар берди.
Маҳкамовнинг айтишича, бир неча ҳафта ичида Ўзбекистондан яна бир делегация жиҳозлар билан Афғонистонга боради ва тувал ётқизиш бўйича амалий ишларни бошлайди.
Бундан ташқари, нефть ва газ саноати вакиллари “Толибон” кончилик ва саноат вазирлиги билан Афғонистон углеводородларини ишлаб чиқаришни муҳокама қилган. Ўз навбатида, “Толибон” 1 миллион тонна кўмир сотиб олиш, Мозори Шарифда Имом ал-Бухорий номидаги мадраса қуриш масалаларини кўтарган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистонга бориб, “Толибон” раҳбарияти билан учрашувлар ўтказганди.
LiveБарчаси