Ўзбекистон Тожикистонга мамлакатда муқобили йўқ тиббий марказ қуриб беради

Олам

image
Қирғизистонда Ўзбекистон маблағидан яна иккита шифохона қурилди north_east

Қирғизистонда Ўзбекистон маблағидан яна иккита шифохона қурилди

Ўзбекистон расмий Душанбенинг илтимосига жавобан Тожикистон жанубида COVID-19 га чалинганларни қабул қилиш марказини қуришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Янги тиббий муассаса Хатлон вилоятининг Кубодиён туманида, Ўзбекистон томонидан бунёд этилаётган тиббий марказ негизида қурилади. Шифохонани жиҳозлаш ҳам Ўзбекистон томонидан, аниқроғи “Ўзбекнефтгаз”нинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Расмий Тошкент қуриш ва жиҳозлашни режалаштирган COVID-19 беморларини қабул қилиш ва тақсимлаш марказининг Тожикистондаги ягона ва муқоили йўқ муассаса бўлади.

Тақсимлаш марказида ўрнатиладиган ускуналар одамда коронавирус инфекцияси борлигини тезда аниқлашга ва аниқланган COVID-19 беморларини зудлик билан вилоят ва пойтахт шифохоналарига малакали ёрдам олиш учун юборади.

Кубодиёнда модернизация қилинган тиббиёт мажмуаси қурилиши Ўзбекистон томонидан 2018 йилнинг иккинчи ярмида бошланган ва қурувчиларнинг режаларига биноан у 2021 йилнинг баҳорига қадар беморларни қабул қилишга тайёр бўлади.

Марказ қурилиши 2018 йил март ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи давомида маъқулланган лойиҳаларидан биридир.

Бундан ташқари, келишувлар доирасида, 2020 йил сентябрь ойида Ўзбекистонни маблағлари ҳисобига, Сўғднинг Спитамен туманида 630 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб фойдаланишга топширилди.

Бунга жавобан Тожикистон ҳукумати Самарқандда 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб ва Фарғона вилоятида болалар боғчаси қуришини маълум қилди. Тегишли буйруқ Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан 2018 йил март ойида имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг