Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорти бўйича шартнома имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорти бўйича келишувга эришди. Икки давлат компаниялари 2023 йил май-сентябрь ойларида электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди

Маълум қилинишича, шу йилнинг 12 май куни Ўзбекистонда энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Барки Точик” компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойларида электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Ўзбекистон миллий электр тармоқлари хабар қилишича, 2018 йилдан бошлаб Тожикистон Республикасидан электр энергиясини импорт қилиш ишлари қайта йўлга қўйилган.

  • 2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1 480,9 млн кВт/соат ҳажмда;
  • 2019 йил апрель-октябрь ойларида 1 425,1 млн кВт/соат ҳажмда;
  • 2020 йил май-сентябрь ойларида 566,7 млн кВт/соат ҳажмда импорт қилинган.

“Барки Точик” ОАХКнинг 2020 йил 13 июлдаги хатига асосан Вахш дарёсининг суви 50 фоизга камайганлиги ва бунинг натижасида Нурек гидроэлектр станцияси сув омборида сув сатҳининг 2019 йилга нисбатан 10 метрга пасайганлиги сабабли 2020 йил 16 июлдан бошлаб Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш қисман тўхтатилган эди.

  • 2021 йил май-сентябрь ойларида 1 143,6 млн кВт/соат ҳажмда;
  • 2022 йил апрель-сентябрь ойларида 823,2 млн кВт/соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинди.

12 май куни имзоланган шартномада май-сентябрь ойларида жами 1 285,0 млн кВт/соат ҳажмда электр энергиясини импорт қилиш белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Энергетика миллий электр тармоқлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг