Ўзбекистон Тожикистонда АҚШ ташкиллаштирган ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда

Жамият

image

Кеча, 10 август куни Душанбе шаҳрида Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги томонидан ташкил этилган ҳарбий машғулотлар бошланди. Унда ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, “Минтақавий ҳамкорлик-2022” ҳарбий машғулотлари 20 август куни якунланади. Олти кунлик қўмондонлик-штаб машғулотларида АҚШ, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Покистон ва Мўғулистон ҳарбийлари иштирок этади.

АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Жон Марк Поммершейм бу Қўшма Штатларнинг Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари иштирокидаги энг йирик ҳарбий машғулотлари эканлигини таъкидлади.

“Ҳар йили ўтказиладиган машғулотлар барқарорликни таъминлаш, терроризмга қарши курашиш, давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва қўшма имкониятларни ривожлантириш бўйича кўпмиллатли операцияларни кучайтиришга қаратилган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ҳарбий машғулотлар 2004 йилдан бери ҳар йили ротация асосида ўтказиб келинмоқда, COVID-19 пандемияси сабабли сўнгги икки йил бундан мустасно.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий машғулотлар

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг