Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегарадаги деворни бузди. Бунга сабаб нима? (видео)
Жамият
−
29 Май 2023
33864Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегарада илгари сақланиб қолган чегара ўтиш жойларидан биридаги деворни бузаётгани акс этган видео тарқалди. Қирғизистоннинг “Kaktusmedia” нашри берган маълумотга кўра, ушбу тасвир Қирғизистоннинг Жалолобод ва Ўзбекистоннинг Андижон вилоятлари чегарасида олинган бўлиб, унда Ўзбекистон вакиллари шу ҳудудда “Бекобод-Хонобод” ўтиш пункти ёнидаги деворни бузиб ташлагани акс этган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматининг маълум қилишича, 2010 йилда ёпиб қўйилган учта чегара ўтиш пункти – “Бекобод”, “Қорасув”, “Қорабағиш” тез орада яна очилиши кутилмоқда. Деворнинг бузилиши шу муносабат билан амалга оширилган.
"Қирғизистон томони фуқароларнинг ушбу пунктлардан ўтишини тиклашга тўлиқ тайёр, биз ўзбек томонини кутмоқдамиз. Ўтиш жойларини очиш бўйича келишувга ҳукумат даражасида эришилди", дейилади Қирғизистон чегара хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Қирғизистон билан трансчегаравий фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь