Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қобулга борди (видео)

Олам

image
Россия “Толибон”ни тан олди. Кўзланган мақсадлар қандай? north_east

Россия “Толибон”ни тан олди. Кўзланган мақсадлар қандай?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 17 июль куни юқори даражадаги делегация бошчилигида “Толибон” ва Покистон расмийлари билан уч томонлама учрашувда иштирок этиш учун Қобулга борди. Бу ҳақда AmuTV хабар берди.

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати бошқарувидаги Арг саройи баёнотида айтилишича, музокаралар уч томон ўртасида давом этаётган дипломатик ҳамкорликнинг бир қисми бўлиб, минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратилади. Ташриф чоғида “Толибон” бош вазири Муҳаммад Ҳасан Охунднинг Саидов билан учрашиши кутилмоқда.

Кун тартибидан икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, хусусан, инфратузилма ва транзит ташаббуслари, жумладан, Ўзбекистон ва Покистоннинг салоҳиятли савдо йўлаги сифатида қизиқиш уйғотган Афғонистон орқали ўтадиган минтақавий темирйўл линиясига алоҳида эътибор қаратиш масалаларини муҳокама қилиш ўрин олган.

Бу учрашув аввалги уч томонлама сессиялардан сўнг бўлиб ўтмоқда. Биринчиси 2023 йилда Исломободда, кейин яна иккитаси 2025 йилнинг май ойида – бири Қобулда, иккинчиси Пекинда бўлиб ўтди.

“Музокаралар “Толибон” ҳукмронлиги халқаро миқёсда расман тан олинмаганига қарамай, минтақавий кучларнинг Афғонистон билан иқтисодий ва логистика ҳамкорлигини оширишга қаратилган кенгроқ саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг Тошкентдаги элчиси Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қобул Толибон Бахтиёр Саидов Муҳаммад Ҳасан Охунд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг