Ўзбекистон ТИВ раҳбари илк бор Вьетнамга борди
Олам
−
18 Март
4397Бугун, 18 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрига борди. Бу ҳақда вазирнинг матбуот котиби Аҳрор Бурхонов маълум қилди.
Унинг айтишича, Ташқи ишлар вазирининг кун тартибидан қатор ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ва учрашувлар ҳамда Ўзбекистон-Вьетнам бизнес-форуми ўрин олган.
Маълумот учун, икки давлат ўртасида 1992 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилганидан бери Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи маротаба Вьетнамга борди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бахтиёр Саидов Афғонистонга бориб, у ердаги муваққат ҳукумат раҳбарияти билан учрашганди.