Ўзбекистон ТИВ Маккага қилинган дрон ҳужумини қатъиян қоралади
Жамият
−
15:30 1292 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони подшоҳлигидаги муқаддас Макка шаҳрига йўналтирилган учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланилган ҳужумга уринишни қатъиян қоралайди. Бу ҳақда вазирлик баёнот эълон қилди.
“Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан тўлиқ бирдамлигимизни билдирамиз ҳамда муқаддас қадамжолар, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблаймиз”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, вазирлик барча томонларни максимал даражада вазминлик намоён этишга, халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилишга, давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирган.
“Кескинликни камайтириш, можаронинг янада тарқалишининг олдини олиш ҳамда минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони ҳаво мудофааси Макка шаҳрига яқин ҳудудда ҳусийларга тегишли дронни шаҳар устидан парвоз қилиш тақиқланган ҳудудга киришидан олдин уриб туширгани ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси