Ўзбекистон тиббиёт соҳаси оғир жудоликка учради
Жамият
−
05 Декабрь 2019
22326Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳаси оғир жудоликка учради. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мирҳаким Азизов вафот этди.
Мирҳаким Азизов 1974 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1982-1984 йилларда Москвада Марказий травматология ва ординария институтида таҳсил олган. 1987 йилда кандидатлик диссертациясини ёқлаган. 1995 йилда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Мирҳаким Азизов жорий йилда Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланганди.
QALAMPIR.UZ таҳририяти номидан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь