Ўзбекистон терма жамоасининг бокс бўйича ЖЧдаги байроқдори аниқ бўлди

Спорт

image

Бугун, 24 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилади ва унда Лазизбек Муллажонов Ўзбекистон байроқдори бўлади

Тошкент вақти билан соат 22:00 да мундиалнинг тантанали очилиш маросими ўтказилади. 

Очилиш маросимида ҳар бир мамлакат терма жамоаси вакиллари ўз мамлакати байроғини кўтариб чиқади. Ўзбекистон терма жамоасида ушбу вазифа энг оғир вазнли боксчи Лазизбек Муллажоновга ишониб топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда (13 та вазн тоифаси) баҳсларда иштирок этади.

48 кг: 
Нодиржон Мирзаҳмедов

51 кг: 
Ҳасанбой Дўсматов

54 кг: 
Шаҳобиддин Зоиров

57 кг: 
Миразизбек Мирзаҳалилов

60 кг: 
Абдумалик Халаков

63,5 кг: 
Мужибулло Турсунов

67 кг: 
Асадхўжа Мўйдинхўжаев

71 кг: 
Шаҳрам Ғиёсов

75 кг: 
Саиджамшид Жафаров

80 кг: 
Одилжон Аслонов

86 кг: 
Шоҳжаҳон Абдуллаев

92 кг: 
Мадиёр Саидраҳимов

+92 кг: 
Лазизбек Муллажонов

Маълумот учун, ЖЧга AIBA томонидан дунё бокс олами юлдузлари, ҳусусан Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам меҳмон сифатида таклиф этилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Жаҳон чемпионати Бокс Лазизбек Муллажонов Байроқдор

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг