Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги омадсиз анъанасига барҳам бера оладими?
Спорт
−
20 Июнь 2023
10515Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари “CAFA National Cup 2023” финалида ўзаро тўқнаш келади.
Бунга қадар мазкур терма жамоалар 11 марта ўзаро баҳсга кирган ва уларнинг 9 тасида Эрон, 1 тасида Ўзбекистон ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг натижа қайд этилган.
Форслар ўзаро ўйинларда 15 та гол урган бўлса, ўзбекистонликлар икки бор Эрон дарвозасига йўл топа олган. Теҳронликлар ҳисобида Ўзбекистон фойдасига битта автогол ҳам ёзиб қўйилган.
Таъкидлаш жоиз, Эронга қарши Ўзбекистонда бўлиб ўтган 6 та учрашувнинг фақатгина биттасида Ўзбекистон футболчиси рақиб дарвозасига гол киритишга муваффақ бўлган.
Ягоналигича қолаётган голга жамоанинг амалдаги сардори Элдор Шомуродов муаллифлик қилган.
Шунингдек, битта дуранг ҳам 2009 йилда Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилган. Ўзбекистон терма жамоаси Эронни фақат бир марта 2012 йилда Теҳронда ўтган учрашувда Улуғбек Бақоев томонидан киритган гол эвазига мағлубиятга учратган.
Муҳсинжон Умурзоқов