“Ўзбекистон темир йўллари” Фарғона водийсига қўшимча поезд қатновини йўлга қўйди
Жамият
−
21 Декабрь 2019 8368 1 дақиқа
Аввалроқ, қор кўчкиси хавфи туфайли А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтувчи қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тошкентдан Фарғона водийсига ва водийдан пойтахтга қараб йўлга чиққан йўловчиларни манзилига етказиш учун вақтинчалик қўшимча поездлар қатновини йўлга қўйди.
Компания Матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент-Ангрен-Орзу-Поп-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган мазкур поезд бугун, 21 декабрь куни 11:30 да Тошкент Жанубий вокзалидан йўлга чиқди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь