Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи дорилар рўйхати эълон қилинди
Саломатлик
−
11 Март
11178Ўзбекистон ҳудудида интернет тармоқлари орқали онлайн сотилаётган, реализация қилиш ва сақлаш тақиқланган оздирадиган айрим маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси маълум қилди.
Рўйхатда қуйидаги дорилар ва маҳсулотлар мавжуд:
- "Reborn Ultimate"
- "Lipotrim Ultra"
- "Сексуальная фигура”
- "Al-Sheikh"
- "Fatzorb"
- "Fatzorb Ultra"
- "Fatzorb Plus"
- "Spirulina"
- "Arabic"
- "Reduksin Layt"
- "Kod S"
- "Shafran diet"
- "Gold Puma"
- "Блокатор жира"
- "Hot pepper"
- "Ферментаиз"
- "Липоксин для похудения"
- "Куаймый Extra"
- Slim ultra (Samyun Wan)
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.
Билдирилишича, мазкур модда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори билан тасдиқланган Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган. Лекин таркибида сибутрамин моддаси мавжуд бўлган юқоридаги 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь