Ўзбекистон таълим соҳасида Қатар билан ҳамкорлик қилади
Жамият
−
14 Сентябрь 2023
3196Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида имзоланган ҳамкорлик битими кучга кирди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
2023 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–305-сон қарори қабул қилинди. Унга асосан, 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик битими тасдиқланди.
Маълумотларга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Шунингдек, шартнома кучга кирганидан кейин Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Озарбайжон ва Ўзбекистон билан озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича альянслар тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
LiveБарчаси