Ўзбекистон Сурияни ҳам мағлуб қилди

Спорт

image

Ўзбекистонлик мухлислар томонидан узоқ кутилган Ўзбекистон терма жамоаси ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.

Ўйин 2:0 ҳисобида Ўзбекистоннинг ғалабаси билан якунланди. Ҳар икки голга Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.

Ҳисоб ўйиннинг 3-дақиқасида очилди. Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган мезбонлар сардори Одил Аҳмедов жарима майдончаси томон яқинлашаётган Элдор Шомуродов йўналишига аниқ узатмани амалга оширди.  Дарвозабон билан ўткир бурчак остида яккама-якка чиқиб борган Шомуродов бехато зарба билан тўпни унинг оёқлари орасидан ўтказиб, гол урди. 

Голдан кейин сурияликлар қатор ҳужумлар уюштирди, бироқ ҳисоб ўзгармай қолди.

Ўйиннинг 42-дақиқасида ҳисоб 2: 0 кўринишига келди.  Жалолиддин Машариповнинг ажойиб узатмасини Элдор Шомуродов голга айлантирди. Биринчи голда тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказган Элдор бу гал дарвозабоннинг устидан ошириб гол урди. Ҳисоб 2:0, Шомуродовда дубл.

Ўйиннинг қолган вақтида ҳисоб ўзгармади. Ўзбекистон-Сурия ўйинини 32 271 нафар мухлис майдондан томоша қилди.

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни "Миллий" стадионида ўтган Ўзбекистон-КХДР баҳсида 4:0 ҳисоби қайд этилганди. Ўзбекистон ўз уйида Корея термасини иложсиз қолдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Ўзбекистон-Сурия

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг