Ўзбекистон сўнгги 8 йил ичидаги энг яхши натижани қайд этди
Спорт
−
06 Декабрь 2023 11335 1 дақиқа
Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) гуруҳ босқичи ўйинлари якунлангач Ўзбекистон ОФК рейтингидаги ўзининг охирги 8 йилликдаги энг яхши натижасига эришди.
6-тур давомида Ўзбекистоннинг 4 та жамоаси мусобақа гуруҳ босқичида 24 та ўйин ўтказди. 6-турдаги натижалардан кейин Ўзбекистоннинг баллари 2,5 тага кўпайди. Натижада Ўзбекистоннинг 2023 йил якунларига кўра баллари 10,750 га етди.

2022 йилда ўзбек клубларининг йиғган баллари 10,057 ни ташкил қилганди. Охирги 6 йил ичида Ўзбекистоннинг рейтингдаги баллари 10 дан ҳам ошмаган.
Шундай қилиб, бу борада Ўзбекистон ОФК рейтингини 5-ўринни эгаллаб турибди. БАА,Эрон,Қатар ва Саудия Арабистони рейтингнинг юқори тўртлигини банд этган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь