Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади

Олам

image

Ўзбекистон Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) томонидан тузилган глобал сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида 123-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ХВЖ маълумотларига таяниб, “Ranking.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, 174 давлатни қамраб олган индекс рақамли инфратузилма, инсон капитали, технологик инновациялар ва ҳуқуқий тартибга солиш каби омилларни ҳисобга олган ҳамда Жаҳон банки, Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа ташкилотлар маълумотларидан фойдаланилган.

Рейтингда, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилар қаторида 48-ўринни эгаллаган Қозоғистон, кейинги ўринларда Қирғизистон (99-ўрин) ва Тожикистон (123-ўрин) ҳам жой олди. Туркманистон бу рейтингга киритилмади.

Сунъий интеллектдан фойдаланишга тайёрлик бўйича энг юқори ўринларни Сингапур, Дания ва АҚШ эгаллаган. Шу билан бирга, Марказий Африка Республикаси, Афғонистон ва Жанубий Судан сўнгги ўринларни эгаллади.

Ушбу рейтинг сунъий интеллект технологияларининг иқтисодиёт ва жамиятга муваффақиятли интеграциялашуви учун рақамли инфратузилма ва инсон капиталини ривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигини таъкидлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Марказий Осиё сунъий интеллект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made