Ўзбекистон “Странжа” турнирини 7 та олтин медаль билан якунлади

Спорт

image

Кеча, 1 март куни Болгариянинг София шаҳрида 22 февраль куни старт олган бокс бўйича “Странджа” турнири ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ва аёллар тоифасида ҳам етакчи бўлди.

Мазкур турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ва аёллар ўртасида ҳам умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Эркаклар терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 бронза билан биринчи бўлган бўлса, аёллар жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 бронза билан етакчиликни қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин  Қозоғистонга, учинчи поғона бўлса, Украина боксчиларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:

  • -75 кг. Фазлиддин Эркинбоев;
  • -85 кг. Акмалжон Исроилов;
  • -90 кг. Тўрабек Хабибуллаев;
  • -48 кг. Сабина Бобоқулова;
  • -57 кг. Нигина Ўктамова;
  • -65 кг. Навбаҳор Ҳамидова;
  • -75 кг. Азиза Зокирова.

Кумуш медаль:

  • -80 кг. Жавоҳир Умматалиев;
  • +90 кг. Озодбек Алиев;
  • -51 кг. Феруза Казакова;
  • +90 кг. Олтиной Сотимбоева.

Бронза медаль:

  • -50 кг. Асилбек Жалилов;
  • -70 кг: Шавкатжон Болтаев;
  • -85 кг. Норбек Абдуллаев;
  • -90 кг. Самир Собиров;
  • -48 кг. Фарзона Фозилова;
  • -80 кг. Рухшона Парпиева.

Мақола муаллифи

Теглар

бокс медаль “Странджа”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг