Ўзбекистон савдо-саноат палатасига янги раис тайинланди 

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 25 март куни Ўзбекистон савдо-саноат палатасига Даврон Ваҳобов раис этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Даврон Абдужалолович Ваҳобов 1980 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент кимё-технология институтини, 2003 йилда Тошкент иқтисодиёт университетини, 2007 йилда эса Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Кадрларни қайта тайёрлаш марказида бошлаган.

2002-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги “Ўзбекэкспертиза” АЖ Товарларни сертификатлаштириш бўлими мутахассиси, 2004-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги “Ўзбекэкспертиза” АЖ Сергели филиали бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, 2020 – 2022 йилларда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Даврон Ваҳобов 2020 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг аввалги раиси Адҳам Икромов Спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг