Ўзбекистон Россия билан миграция масаласини келишиб олди
Олам
−
28 Май
30490Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин кеча, 27 май куни Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар чоғида миграция соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди ва бу борадаги ўзаро алоқаларнинг янги механизмлари бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Миграция соҳасидаги ҳамкорлик масалалари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди. Бу соҳада ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмлари бўйича келишувга эришилди”, дейилади Президент матбуот хизмати баёнотида.
Музокаралар жараёнида Россия Президенти Владимир Путин мамлакат ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун Россия Федерациясида муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш мақсадида барча имкониятларни ишга солишига ваъда берди.
“Россияда миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси яшаб, меҳнат қилмоқда. Биз уларнинг Россия иқтисодиётини, айниқса, қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва логистика каби жадал ривожланаётган тармоқларни ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссасини юксак қадрлаймиз”, дейди Путин.
Шу билан бирга, у Ўзбекистон фуқароларидан ўз ватанларига пул ўтказмалари Ўзбекистон иқтисодиёти, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги оилалар учун жиддий ёрдам бўлишига умид қилмоқда.
“Россия ҳукумати биз билан ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун барча зарур ишларни қилмоқда ва қилади, биз миграция соҳасидаги барча долзарб масалалар бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттирамиз”, дейди Россия Президенти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь