Ўзбекистон расмийлари мигрантлар ҳуқуқлари ҳимояси бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди
Олам
−
28 Апрель
6885Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон вазирлик ва идораларидан таркиб топган делегация мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга йўл олди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон вазирлик ва идоралари делегацияси Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов раҳбарлигида меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Россияга йўл олган.
Қайд этилишича, ишчи делегация таркибига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги ўзбекистонликлар бўйича парламент сўрови юборилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур сўров ортидан вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов муносабат эълон қилган эди. Бурҳоновга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, доимо ҳимоя қилиб келган ва бу фаолияти устувор бўлиб қолади.
LiveБарчаси
17 Июнь