Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси бошчилигидаги делегат Туркистон вилоятига борди

Жамият

image

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов бошчилигидаги делегация аъзолари Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг фавқулодда вазиятдан зарар кўрган ҳудудларида бўлди.Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

"Бу ерда сув тошқини натижасида юзага келган фавқулодда вазият оқибатлари яна бир карра ўрганилиб, зарур тадбирлар белгилаб олинди", дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси тарафидан 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар мазкур ҳудудга етиб борган.
     
Ҳозирда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Туркистон ҳокими Ўзбекистонда бўлиб қайтган эди.

 
 

Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори Туркистон

Баҳолаганлар

413

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг