Ўзбекистон Португалия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Жамият 461
image

Кеча, 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Португалия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Паулу Жоао Лопеш ду Регу Визеу Пинейруни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини тайинлов билан табриклаган ва унга юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилаган.

Суҳбат чоғида икки томонлама шаклидаги ҳамда "Ўзбекистон – Европа иттифоқи" мулоқоти доирасидаги Ўзбекистон-Португалия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, умумий кун тартибининг барча масалалари бўйича ўтказиладиган икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги мунтазам маслаҳатлашувларнинг қайта бошланиши истиқболли йўналишлар ва аниқ лойиҳаларга эътибор қаратиш ва уларни биргаликда амалга ошириш имконини беради.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 2.5
Будьте в курсе событий!
×
×