“Ўзбекистон почтаси” Хитойдан келадиган жўнатмалар кечикаётганидан огоҳлантирди
Жамият
−
06 Март 2020
5520Сўнгги кунларда янги коронавирус тарқалиши туфайли Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш бир мунча узоқ муддат талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон почтаси” Матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавирус нарсалар устида, жумладан посилка, бандеролларда узоқ вақт сақланмайди.
Шунга қарамай, Ўзбекистон почтаси Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш, санитария-эпидемиологик жиҳатдан уларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрган.
Хитойдан почта жўнатмаларини етказиб бериш кечикишлари асосан ушбу давлат билан ҳаво транспорти парвозларининг вақтинча тўхтатилиши билан боғлиқ.
“Ишонтириб айтамизки, Ўзбекистон почтаси ходимлари почта жўнатмаларингизни тезкорлик билан етказиб бериш учун доим ҳаракатда”, дейилади ташкилот хабарида.