Ўзбекистон пенсия миқдори бўйича МДҲ давлатлари орасида охирги ўринлардан жой олди

Жамият

image

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибига кирувчи мамлакатларнинг ўртача пенсия миқдори рейтинги тузилди. Ушбу рўйхат “Кактус.медиа” нашри томонидан эълон қилинди.

Рўйхатга кўра, энг кўп - 270 АҚШ доллари миқдоридаги пенсия Қозоғистонда қайд этилган. Энг паст кўрсаткич (27 доллар) эса Тожикистонга тегишли. Ўзбекистон 97 доллар миқдоридаги пенсия пули билан рўйхатнинг анча қуйи қисми - Туркманистон ва Қирғизистоннинг орасидан жой олган. Бу рўйхатдаги 11 давлат ичида охиридан 4-ўрин дегани. 

97 АҚШ доллари ўзбек сўмида қарийб 1 миллион 126 минг сўмга тўғри келади. Бу кунига тахминан 38 минг сўмдан ортиқ бўлмаган харажатга етиши мумкин.  

Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистонда камбағалликнинг чегараси янгиланди. Унга кўра, Ўзбекистонда 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари бир ойда бир кишига 568 минг сўмни ташкил қилади.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

пенсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг