Ўзбекистон парламенти делегацияси Россияга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси 19-20 февраль кунлари Россияда бўлади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон парламенти делегациясининг Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин ҳамда Россия Федерацияси Федерал мажлиси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашиши кутилмоқда.

Бўлажак учрашувларда парламентлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Россия Федерацияси Федерал мажлисининг Давлат Думаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтиши назарда тутилган.

Мазкур ташриф Россия парламенти делегация аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (2022 йил, ноябрь)да бўлиб ўтган учрашуви давомида режалаштириб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ташриф Қонунчилик палатаси спикери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made