Ўзбекистон Париж-2024 Олимпиадаси тайёргарлиги учун 73 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлади
Спорт
−
23 Май
5100Ўзбекистонлик спортчиларнинг 2024 йилнинг биринчи чорагида Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлиги ва халқаро ўқув-машғулот йиғинлари учун 73 миллиард 355 миллион 700 минг сўм сарфланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, Ўзбекистондаги спорт ташкилотлари томонидан тизимли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус инвентарлар хариди, тиббий-биологик таъминот, спортчиларнинг турнир ва чемпионатларда иштироки билан боғлиқ харажатлар ҳам давлат маблағлари томонидан молиялаштирилмоқда.