Ўзбекистон Паралимпиадани 13-ўринда якунлади
Спорт
−
09 Сентябрь 2024 11779 1 дақиқа
Париж шаҳри мезбонлик қилган XVII Паралимпиада ўйинларини Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 13-ўринда тугатди.
Делегация ўз тарихида медаллар сифати бўйича энг яхши натижасини қайд этиб, 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза, жами 26 та медаль тўплади.
Ўзбекистондан тепароқ ўринни банд этган Германия ва Канада жамоалари ҳам 10 та олтин медалга эга чиқди, бироқ мазкур давлатлар вакиллари кумуш медалларнинг кўплиги эвазига 10 ва 11-ўринни банд этди.
Ўзбекистон делегацияси бугун, 9 сентябрь куни мамлакатга қайтиб келади. Делегация аъзоларидан иборат самолёт маҳаллий вақт билан 18:00 да Тошкент халқаро аэропортига қўниши кутилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь