Ўзбекистон паралимпиадачилари мусобақани 2 та медаль билан бошлади
Спорт
−
30 Август
15460Париж шаҳрида старт олган Паралимпиада ўйинларининг аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфлай усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Ушбу масофада кураш олиб борган пара сузувчи Муслима Одилова ҳал қилувчи баҳсда маррага учинчи бўлиб етиб келди ва делегация ҳисобига бронза медални қўшиб қўйди.
Бу Муслима Одилова учун фаолиятидаги иккинчи Паралимпия ўйинлари медали ҳисобланади. Пара сузувчи бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам шоҳсупага кўтарилган ва 2 та кумуш медални қўлга киритган.
Пара таэквондо баҳсларида эса аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Зиёдахон Исоқова финалда перулик Леонор Анжелика Эспиноза Каррансага қарши даянга чиқди.
Муросасиз кечган баҳсда 10:4 ҳисобида Зиёдахон имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медални қўлга киритди.
Исоқова чорак финалда нейтрал мақомда қатнашган спортчи Закия Худададини таслим этганди. Ярим финалда эса таиландлик Квансуда Пуангкит Исоқовага мағлуб бўлганди.
LiveБарчаси