Ўзбекистон Панамани йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
11 Ноябрь 8325 1 дақиқа
Бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсда панамалик тенгқурлари билан ўйнади. Ўзбекистонлик ўсмирлар ўйинда 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлими ҳар икки жамоа вакиллари учун қийин ўтди. Бир қанча имкониятлар бўлганига қарамай, ҳисоб очилмади. Хусусан, таймнинг 21-дақиқасида дарвозабон Иброҳим Шокиров рақиб жамоа пенальтисини қайтариб, сейв ижро этди.
Иккинчи бўлим ўзбекистонлик футболчиларнинг устунлигида бошланди. 48-дақиқада Абубакир Шукуруллаев гол уриб, ҳисобни очди. 5 дақиқадан кейин Садриддин Ҳасанов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ўзбекистоннинг 3-голига эса 68-дақиқада Сайфиддин Содиқов муаллифлик қилди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчисида Жамшидбек Рустамов, тўртинчисида эса Асилбек Алиев рақиб дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди. Орадан 1 дақиқа ўтиб Абдусамад Саидов пенальтини аниқ ижро этди ва ҳисобни янада йириклашитириб қўйди – 6:0. Ўйиннинг сўнггида панамаликлар футболчиси Жозеф Пачеко ҳам гол урди ва жамоасининг ягона голига муллифлик қилди. Шу тариқа Ўзбекистон иккинчи бўлимда киритилган 6 та гол эвазига гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди.

Live
Барчаси