Ўзбекистон Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди

Спорт

image

Осиё кубоги-2023 саралаши доирасидаги сўнгги турда Фаластин жамоаси Филиппин устидан ғалаба қозониб, ўз гуруҳида пешқадамга айланиб олди. Натижада Осиё кубогига саралашнинг 3-турида қандай натижа қайд этишидан қатъи назар Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигига боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати берди.

Фаластин бирнчликни қўлга киритган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Яман Мўғулистон билан ўйнайди. Бироқ ушбу гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоа 4 очкодан кўп жамғара олмайди. Ўзбекистон ҳисобида эса 6 очко бор. Шу сабаб Осиё биринчилигига йўлланма муддатидан аввал нақд қилинди.

Қайд этиш жоизки, ўз гуруҳларида 6 очкодан тўплаган қуйидаги жамоалар қитъа биричлигида ўйнаш масаласини ҳал қилишди. Булар Ўзбекистон, Таиланд, Иордания, Гонконг, Ҳиндистон, Баҳрайн, Тожикистон ва Қирғизистон миллий жамоаларидир.

Аввалроқ, Осиё кубогига саралашнинг иккинчи тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мальдив устидан ишончли ғалабага эришгани ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, бугун 14 июнь куни сарлашнинг 3-тури доирасида ўзбекистонлик футболчилр Таиландга қарши учрашув ўтказишади. Учрашув Намангандаги “Навбаҳор” марказий стадионида соат 20:30да бошланиши режалаштирилган

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг