Ўзбекистон Осиё кубогидан қандай фойда кўрди?
Интервью
−
17 Февраль
30667Ҳаяжонга ва кутилмаган натижаларга бой бўлган Осиё кубоги якунланди. Қатар мезбонлигида ўтган турнир юқори ташкилотчилик бир қаторда, қитъадаги бир қатор терма жамоаларнинг ўйин ва жисмоний жиҳатдан кучайганини кўрсатиб берди.
Жумладан, Ўзбекистонга қўшни Тожикистоннинг мусобақадаги дебютидаёқ чорак финалга қадар етиб бориши ёки турнирда гуруҳдан чиқиши ҳам охирги тургача номаълум бўлиб турган Иорданиянинг якунда вице-чемпионга айланиши ва албатта баҳслар старти аввалида чемпионликка асосий даъвогар деб қаралган Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Австралия каби термаларнинг бирортаси финалга қадар етиб бора олмагани яхшигина шов-шувларга сабаб бўлди.
Мусобақада совринли ўринлар учун курашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса Осиё кубогининг энг кучли саккиз жамоаси сафига кира олди. Турнир давомида жамоа бир қатор йўқотишларга учрашига қарамасдан, ўйиндан ўйинга очилиб, керакли натижани қайд этиб борди, бироқ чорак финалда, Қатар билан баҳсда омад “оқ бўрилар”га кулиб боқмади. Муваффақиятсиз пенальтилар оқибатида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа биринчилиги билан хайрлашди.
Терма жамоа ўйинида яхши томонга ўзгариш кузатилаётган бўлса ҳам, мухлисларда бир қатор саволлар туғилиши табиий ҳолат – "Нега баҳслар давомида мураббий номинал ҳужумчиларга кам имконият берди? Нимага Ўзбекистон доим пенальтилар сериясига келганда оқсаб қолади? Ўзбек футболи бу чемпионатдан қандай фойда кўрди?" сингари.
QALAMPIR.UZ юқоридаги саволлар билан Осиё кубоги баҳсларни бевосита Қатардан томоша қилган, Ўзбекистон футбол мухлислари етакчиларидан бири Жавоҳир Шокировга юзланди.
Футбол мухлисининг айтишича, Ўзбекистон мусобақада чемпионликкача етиб борса бўларди, бироқ бир қатор омиллар бунга тўсқинлик қилган. Ўйиндан ўйинга футболчиларнинг жароҳат олиб сафдан чиқиши, баъзи терма жамоа даражасидаги футболчиларни таркибга жалб қилинмаслиги қайд этилган натижанинг келиб чиқиш омилларидандир.
Шунингдек, Шокиров турнирдаги айрим ўйинлар ўзида шубҳа уйғотганини айтиб ўтди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги энг яхши натижаси 2011 йил айнан Қатарда ўтказилган турнирда қайд этилган. Ўшанда Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа мусобақанинг энг кучли 4 та жамоаси сафига киришни уддалаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь