Ўзбекистон Осиё чемпионатида илк медалини қўлга киритди

Спорт 3930
image

Айни кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. 9 ноябрь куни аёллар ўртасида ярим финал жанглари бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик боксчилардан -66 кг вазн тоифасида Навбаҳор Ҳамидова ярим финалда ҳиндистонлик Боро Анкушитага қарши рингга кўтарилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. -75 кгда Соҳиба Рўзметова ярим финалда филиппинлик боксчига қарши қийин жангда ғалабага эришди. 

Ўзбекистон вакиллари орасида кечаги кун дастурини -48 кгда Фарзона Фозилова якунлаб берди. Шиддатли жангда Фозилова қозоғистонлик Алуа Блкибековага имкониятни бой берди ва мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Маълумот учун, бугун, 10 ноябрь куни эркаклар ўртасида турнирнинг ярим финал баҳслари ўтказилади.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 161
Рейтинг: 3
Теглар
t
×