Ўзбекистон ортидан Қозоғистон ҳам ўз фильмини “Оскар”га илгари сурди

Маданият-санъат

Қозоғистоннинг “Ұлы дала зары” (“Буюк дашт ноласи”) фильми йилнинг асосий кино мукофоти – "Оскар" мукофотига номзод этиб кўрсатилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар бермоқда.

Картина “Энг яхши чет тилидаги фильм” танловининг рўйхатига киритилган. Фильм Қозоғистон кинематографчилар уюшмаси қошидаги "Оскар" қўмитаси томонидан танланган. 

Фильм продьюсери Ернар Маликовнинг сўзларига кўра, бу йил Қозоғистоннинг бир нечта фильми “Оскар” мукофотида мамлакат даъвогар бўлишга номзодлик қилган. Бироқ ҳакамлар ҳайъати “Буюк дашт ноласи” фильмини танлаган.

Фильм сюжети Қозоғистоннинг туб аҳолиси бошига тушган ҳақиқий тарихий воқеаларга асосланган. Ижодкорларнинг таъкидлашича, картинада 1920-30-йилларда рўй берган очарчиликда мамлакат аҳолисининг 70 фоизга яқини қирилиб кетгана акс этган. Бундан ташқари, 1,5 миллиондан ортиқ одам ўз ватанини ташлаб, бошқа мамлакатларга қочишга мажбур бўлган.

“Буюк дашт ноласи” фильми премьераси ноябрь ойида Лос-Анжелесда ўтказилган Халқаро Осиё кинофестивалида бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан "Оскар" мукофотига режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми тавсия этилди. “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Оскар

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг