Ўзбекистон олтин сотишни кўпайтирди

Жамият 1590
image

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 34 млрд 737,7 млн АҚШ долларини ташкил этиб, 8 млрд 893,8 млн АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,4 фоизга ошган. Ушбу кўрсаткичдан экспорт ҳажми 14 млрд 812,9 млн АҚШ долларига (ўсиш суръати – 43,3 фоиз) ва импорт ҳажми эса 19 млрд 924,8 млн АҚШ долларига (ўсиш суръати – 28,5 фоиз) етди.

Экспортнинг тўртдан бир қисмидан ортиғи олтин ҳисобига тўғри келди. Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан олтин экспортини 2,6 бараварга оширди.

2019 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 4,04 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 27,3 фоизни ташкил этди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан ва 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 2.8
t
×
×