Ўзбекистон олтин бозорида Россия билан рақобатга кирадими?

Олам

image

Ўзбекистон ташқи олтин бозорида Россия билан рақобатлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев маълум қилди, деб ёзмоқда РБК.  

Таъкидланишича, санкциялар туфайли Россиянинг олтин қазиб олувчи компаниялари ўз маҳсулотларини реализация қилишда муаммоларга дуч келган. 

“Олтин бозори етарлича ўзига хос ва биз сотаётганимиздан ҳам кўпроқ ишлаб чиқарамиз. Бугунги кунда Ўзбекистонда қазиб олинаётган олтин Марказий банк (Ўзбекистон) томонидан тўлиқ сотиб олинади ва олтин-валюта захираларининг бир қисми ҳисобланади. Яъни, қандайдир маркетинг бўлиши ва биз мақсадли равишда катта олтин бозорида қандайдир ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз, деган нарса йўқ”, деган Вафоев. 

Ўзбекистонда йилига 100 тоннага яқин олтин ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий банкига аффинирланган олтиннинг барчасини сотиб олишда устувор мавқе берилган. Олтин маҳаллий Марказий банк халқаро захираларининг қарийб 60 фоизини ташкил қилади. 

БМТ статистик маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон хорижга 4,1 миллиард долларлик олтин сотган, бу қимматбаҳо металл мамлакат жами экспортининг 29 фоизини ташкил қилган. 

2022 йил февраль ойидан бошлаб республика экспорт таркибида олтин улушини сезиларли даражада оширган. Январь-март ойларида Ўзбекистон хорижга, асосан, МДҲдан ташқари давлатларга 2,9 миллиард долларлик олтин сотган. Қимматбаҳо металлар савдоси ушбу даврда умумий экспорт ҳажмининг 52 фоизини ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия олтин Ўзбекистон

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг