Ўзбекистон Олий судининг икки судьяси лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 80-моддасининг 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қабул қилди.

Унга кўра, Раҳматилла Салайдинович Орзиқулов ҳамда Шуҳрат Эсонбаевич Ражабов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Суд

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг