Ўзбекистон олимпиячилари мисрлик тенгдошларидан устун келди
Спорт
−
10 Июнь 2019
2458ФИФА кунларидан унумли фойдаланишаг интилаётган бир қанча терма жамоалар ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этган ҳолда, спарринг рақибларга қарши ўртоқлик учрашувларида ҳам иштирок этаяпти.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Андижонда Миср терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. “Cоғлом авлод” стадионида кечган учрашувда вакилларимиз ишончли тарзда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйинда Бобур Абдухолиқов ҳисобни очган бўлса, кейин захирадан майдонга тушган Азиз Ғаниев ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда жаримадан гол киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди.
Энди 11 июнь куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Наманганда Миср терма жамоасига қарши яна бир ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Ўзбекистон ОТЖ – Миср ОТЖ 2:0 (1:0, 1:0).
Андижон шаҳри, “Cоғлом авлод” стадиони.
Голлар: Бобур Абдухолиқов (32), Азиз Ғаниев (90+3).
Ўзбекистон ОТЖ: Умид Эргашев, Ислом Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Дилшод Саитов, Нурилло Тўхтасинов, Ойбек Рустамов, Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Ғофуров, Санжар Қодирқулов, Бобур Абдихолиқов, Миржаҳон Мираҳмадов
Миср ОТЖ: Салаҳ Омар, Талал Осама, Абдул Салом Муҳаммад, Собир Маҳмуд, Моҳир Носир, Муҳаммад Мустафо, Тавфиқ Акром, Рамазон Аҳмад, Собир Муҳаммад, Ҳамди Аммар, Ашур Имом.
LiveБарчаси