Ўзбекистон Олимпиада учун яна 5 та лицензияни қўлга киритди
Спорт
−
21 Май
3593
Токио шаҳрида бўлиб ўтган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича лицензион Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди ва ўзбекистонлик спортчилар эшкак эшиш баҳсларида яна 5 та лицензияга эга чиқди. Бу ҳақда байдарка ва каноэ федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Осиё чемпионати якунига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Париж-2024 Олимпия ўйинларида 8 та дастур бўйича мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Бунгача Нилуфар Зокирова, Екатерина Шубина ва Шаҳриёр Маҳкамов Олимпиадага йўлланма олишганди:
- К1 500 метр: Екатерина Шубина
- С1 200 метр: Нилуфар Зокирова
- K1 1000 метр: Шаҳриёр Маҳкамов.
- Эндиликда улар бошқа дастурлар бўйича ҳам Олимпиадада стартга чиқишади:
- К1 500 метр: Нилуфар Зокирова
- С1 200 метр: Екатерина Шубина
- С2 500 метр: Н.Зокирова / Е.Шубина
- К2 500 метр: Н.Зокирова / Е.Шубина
- С1 1000 метр: Шахриёр Маҳкамов
Шу тариқа, эшкак эшиш баҳсларида ўзбекистонлик спортчиларнинг лицензиялари сони 8 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ўзбекистонлик эшкакчилар 4 та Олимпиада лицензиясини қўлга киритганди.
Ҳабиб Жўрабоев
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15