Ўзбекистон МТЖнинг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинини бошқарувчи ҳакамлар маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши ўйинини япониялик Ясуке Араки ва Эронга қарши баҳсни Аҳмад Абу Бакар ал-Каф бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикаси ва Эрон терма жамоаларига қарши ўтказади.

Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Ясуке Араки, унга қанотларда ҳамюртлари Юн Михара ва Кота Ватанабе ёрдам беради. 4-расмий ҳакам  Рё Танимото. VAR'да эса Юмпел Лида ишлайди.

Шунингдек, Эрон - Ўзбекистон ўйини уммонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам Аҳмад Абу Бакар ал-Каф, унга қанотларда Абу Бакар ал-Амри ва Рашид Ҳамид ал-Гаити ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Қосим Матар ал-Ҳатми. VAR ҳаками эса сингапурлик Муҳаммад Тақи бин Жаҳари.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида дастлаб, 20 март куни Тошкентда Қирғизистонга қарши ва 25 март куни Теҳронда Эронга қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ушбу ўйинларниг бошланиш соатлари ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикаси ҳакамлар бригадаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг