Ўзбекистон МТЖ футболчилари Қирғизистонга қарши ўйинда қандай баҳоланди?

Sport

image

“Sofascore” портали Ўзбекистон-Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин учун футболчиларга қўйилган балларни эълон қилди. 

Порталга кўра, ўйинда энг юқори баллни Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси ва баҳсдаги ягона гол муаллифи Хожиакбар Алижонов қўлга киритди. У 8.9 баллга лойиқ кўрилди. Алижоновдан кейинги юқори натижа вингер Аббос Файзуллаевга тегишли бўлди. У 8 баллга лойиқ кўрилди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 март куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсни 32 минг 428 та мухлис стадиондан томоша қилди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends