Ўзбекистон медиа футбол терма жамоаси Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Спорт
−
02 Январь
9540Италиянинг Милан шаҳрида старт олган медиа футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган “Анвонтед бойс” жамоаси илк ўйинда Саудия Арабистони термасини мағлуб этди.
2025 йилнинг илк кунидан старт олган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси Саудия Арабистони термасини 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси, яъни “Анвонтед бойс”нинг кейинги босқичдаги рақиби АҚШ термаси бўлади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон медиа жамоаси иштирок этаётган мусобақа “Kings League” деб номланиб, медиа футбол оламида Жаҳон чемпионати сифатида тан олинадиган мусобақа ҳисобланади. Турнир 12 январга қадар давом этади. Финалга Турин шаҳридаги “Ювентус” клубининг “Альянц” стадиони мезбонлик қилади.
Маълумот ўрнида, мазкур мусобақада 16 та терма жамоа иштирок этмоқда ва илк турда ғалаба қозонган жамоа кейинги босқичга тўғридан тўғри йўл олади. Мағлуб бўлган жамоа эса ўтиш ўйинида иштирок этади.
LiveБарчаси