“Ўзбекистон” меҳмонхонасида ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
16:24 2809 1 дақиқа
Бугун, 12 июль куни Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:45 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчасида жойлашган “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг 10-қаватида ёнғин содир бўлаётгани бўйича Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:49 да етиб бориб, ёнғин соат 14:54 да ўчирилган.
Билдирилишича, айтилган манзилда бинонинг ёнғинга қарши ўрнатилган хавфсизлик тизимлари ўз вақтида ишлагани сабабли ёнғин ўз вақтида тезкорлик билан бартараф этилган.
Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчи хизматчилар хонаси ёниб зарарлангани аниқланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар фуқаролар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахдаги ресторанда ёнғин содир бўлган эди.
Live
Барчаси