Ўзбекистон МДҲ Адлия вазирлари кенгашига раҳбарлик қилади
Олам
−
22 Сентябрь 2023
3231Ўзбекистон Адлия вазири Акбар Тошқулов 2024 йил учун Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Адлия вазирлари кенгаши раиси этиб сайланди. Бу ҳақда бугун, 22 сентябрь куни Душанбедаги йиғилишда кенгаш масъул котиби Ирина Целиковец маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Тошқулов Акбар Жўрабоевични Адлия вазирлари кенгаши раиси этиб сайлаш ва кенгашнинг навбатдаги мажлисини Ўзбекистон Республикасида ўтказиш таклиф қилинди. Қарор 2024 йил 1 январдан кучга киради. Шундай тариқа, МДҲ Адлия вазирлари кенгаши раислигининг амал қилиш муддати бир календар йилига узайтирилади”, дейди Ирина Целиковец.
Қарор йиғилишга қатнашган Тожикистон Адлия вазири Музаффар Ашуриён, Россия Адлия вазири ўринбосари Андрей Логинов, Қирғизистон Адлия вазири ўринбосари Бахтиёр Ўрозовлар томонидан қўллаб-қувватланган.
“Кейинги йил барчангизни мамлакатимизга таклиф қилишдан мамнунман. Ўз навбатида, Вазирлар Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб берамиз, деб ишонтириб айтамиз”, деган Тошқулов овоз беришдан сўнг.
Маълумот учун, Вазирлар кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартиби келаси йил бошида шакллантирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь