Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ҳарбий қудратини сақлаб қолди

Жамият 17223
image

Ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистон 138 та давлат орасида 52-ўринни эгаллади. Бу минтақа давлатлари орасида энг юқори ўрин. Рейтинг “Global Firepower” томонидан тузилган.

Рейтингда биринчи ўринни - АҚШ, иккинчи поғонани - Россия, учинчи ўринни - Хитой эгаллаган.

Кучли ўнликка, шунингдек, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Миср ва Бразилия кирган.

Марказий Осиё давлатларининг  рейтингдаги жойлашув ўрни қуйидагича: Қозоғистон - 63 ўрин, Туркманистон - 77 ўрин, Афғонистон - 78 ўрин, Тожикистон - 94 ва Қирғизистон - 98 ўринларни эгаллашган.

СССР таркибида бўлган республикалар қуйидаги ўринларни эгаллаган: Украина – 27, Беларусь – 53, Арманистон – 111, Озарбайжон – 64, Қозоғистон – 63 ўрин, Туркманистон – 77 ўрин, Афғонистон – 78 ўрин, Тожикистон – 94 ва Қирғизистон – 98, Эстония – 119, Литва – 83, Латвия – 102.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1045
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×